Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида ёш дастурчилар учун танлов бўлиб ўтмоқда

2022-11-08 | Ёшлар

Навоий вилоятида илк бор қиймати 1 млрд сўм бўлган “Digital Navoi Hackathon-2022” танловига старт берилди.

Мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 млрд сўм бўлиб, унда Softex жамоамизнинг истеьдодли дастурчилари ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.
 
Танлов ўз ичига 5 та йўналишни қамраб олган. Жумладан:
 
1. “Ҳудудни инвестицион жозибадорлигини акс эттирган энг яхши лойиҳа”
 
2. “Енг яхши ижтимоий лойиҳа”
 
3. “Ҳудудни туризм салоҳиятини оширишга қаратилган энг яхши лойиҳа”
 
4. “Рақамли иқтисодиёт”
 
5. “Енг самарали инновацион лойиҳа”
 
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар жорий йилниниг 10-сентябрдан 20-октабригача инновацион, муҳандислик-коммуникациялар, стартаплар ва дастурий та’минот яратиш юзасидан лойиҳалар ва ишланмалар қабул қилинган. Шу давр мобайнидан 129 та ҳужжат келиб тушган.
 
Танловда тақдим этилган лойиҳалар тегишли йўналишларни баҳоловчи комиссиялар томонидан танлов низомида белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланиб, ҳар бир йўналиш бўйича 1 нафардан ғолиб аниқланади.
 
Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
 
– маҳаллий ёш дастурчиларни молиявий қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш, улар томонидан рақамлаштириш асосида яратилаётган дастурий маҳсулотларни, лойиҳаларни дастлабки босқичда аниқлаш ва амалиётга тадбиқ этиш имкониятини яратиш;
 
– инновацион технологияларини амалиётда қўллашга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш;
 
– дастурлаш тизимлари орқали вилоятни ижтимоий-иқтисодий соҳаларини босқичма-босқич рақамлаштириш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться