Халқаро иқтисодий форум доирасида Европа бизнеслари ассоциацияси вакиллари билан музокалар ўтказилди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа бизнеслари ассоциацияси делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, мамлакатда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, қурилиш соҳаларида ҳам рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда IT-мутахассисларини, шу жумладан, бошқа мамлакатлардан келганларни ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича европалик ҳамкорлар билан келишиб олинди.
Ўз навбатида, BPO ва KPO хизматлари соҳасини ривожлантириш, ёшларга юқори маошли иш ўринларини яратиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги