Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш бўйича йиғилиш якунлари тўғрисида

2022-11-02 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир ўринбосари Бадриддин Абидов ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳи раиси, Корея Республикасининг Женевадаги элчиси Ли Техо ва ЖСТ Котибиятининг Ташкилотга аъзо бўлиш бўлими директори Майка Ошикава ўртасида видеоконференцалоқа орқали уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг бугунги ҳолати ва мамлакатимизнинг Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
 
 
Суҳбат иштирокчиларига Ишчи гуруҳнинг бўлажак йиғилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ўтказиш учун Ўзбекистон томонидан ЖСТ Котибияти ва Ташкилотга аъзо мамлакатларга барча зарур ҳужжатлар топширилгани алоҳида таъкидланди. Таъкидланганидек, ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар ва аввалдан режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ташкилот котибияти билан маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.
 
Учрашувда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан тизимли ҳамкорлик қилиш доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган салмоқли ишлар ҳажми қайд этилди. Томонлар, шунингдек, Ташкилот тадбирларининг кўплигига қарамай, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ҳамда мамлакатимизнинг Ташкилотга кириши бўйича келгусидаги жараёнга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёр эканликларини билдирдилар.
 
Учрашув якунида барча муҳокама қилинган масалалар ва ташаббуслар бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться