“NEC” корпорацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида “NEC” корпорациясининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича ваколатхонаси директори Кенжи Такемура билан учрашув бўлиб ўтди. Унда АКТ вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Кенжи Такемура Самарқандда бўлиб ўтган “ICT WEEK–2022” АКТ ҳафталиги юксак савияда ташкил этилганини қайд этди, шунингдек, компанияни Ўзбекистонда ривожлантириш бўйича истиқболли ва узоқ муддатли режаларга эга эканлигини та’кидлади, шунингдек, мамлакатимизнинг ахборот технологиялари соҳасида жадал ўсиш ва улкан салоҳиятини эътироф этди.
Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда “NEC” корпорацияси қатор лойиҳаларда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган телекоммуникатсия тармоғи ва телерадиоешиттириш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда кенг ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, 2022-2024 йиллар давомида “Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини (Дата марказ) яратиш” ва “Телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш” лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу лойиҳа доирасида маълумотлар узатиш тезлигини ошириш учун 3 та маълумотлар марказини қуриш ва транспорт тармоғини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, яна бир нечта лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Учрашув сўнгида томонлар БПО соҳасидаги кейинги ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон бозорида Япония технологиялари ва ечимларини ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Ўз навбатида, IT таълимни кенг миқёсда республика бўйлаб қамраб олиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги