Учрашувда Ўзбекистоннинг Термиз ва Наманган шаҳарларида бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш учун иккита марказни (БПО-марказларини) яратиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
Баённоманинг тантанали имзоланиши Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов кўмагида Самарқанд шаҳрида “ICTWEEK UZBEKISTAN 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. БПО марказларини биргаликда очиш лойиҳаси АКТ вазирлиги ва Ҳуаwеи ўртасида 2022-йил март ойида Барселонада эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликнинг давоми, шунингдек, Huawei ва IT Park ўртасида 2022 йил январ ойида имзоланган меморандумда белгиланган режаларни амалга оширишдир.
“Huawei компанияси Ўзбекистон АКТ ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси бўлиб, илғор технологияларни жорий этиш орқали мамлакатнинг рақамли ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади ва мамлакатда инсон капиталини ошириш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратади. Бугун биз Ўзбекистон Республикасида Ҳуаwеи компаниясининг ақлли ва яшил кампусларни яратишда қўлланиладиган ечимлари асосида иккита БПО марказини ишга туширишга келишиб олдик. Марказлар ақлли қурилмалар экотизимлари, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади”, – деди Huawei Узбекистан директори Чен Сзякай.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги