Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Рақамли иқтисодиёт: ривожланишнинг асосий йўналишлари ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари

2022-10-25 | Жамият

Самарқанд шаҳрида “ICTWEEK Uzbekistan 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “Рақамли иқтисодиёт: ривожланишнинг асосий йўналишлари ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан ташкил қилинди.
 
Ушбу тадбирда хорижнинг ривожланган компанияси ҳисоблаган KPMG ва Тошкент давлат юридик университетининг юқори малакали мутахассислари иштирок этдилар. Тадбир давомида иштирокчиларга рақамли иқтисодиёт соҳасидаги янгиликлар, хорижий тажриба ва амалиётлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
 
Семинар иштирокчиларига “Рақамли иқтисодиётнинг етуклигини баҳолашга оид муаммолар”, “Банк фаолиятини тартибга солиш: келажакка қараш”, “Електрон тижоратда товарларни сотиб олиш ва сотиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база”, “Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш” ва “Келажакдаги Марказий Осиё жамиятида АКТ қонунларининг ривожланиши тўғрисида” маърузалар ташкил қилинди.
 
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий қилиш ва рақамли иқтисодиётни соҳаларга тадбиқ қилиш учун унинг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш замон талабидир. Тадбир давомида рақамли иқтисодиёт соҳасини ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий база ва ҳужжатлар тадбир иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди ва таклифлар ишлаб чиқилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига KPMG  ва Тошкент давлат юридик университетининг юқори салоҳиятли мутахассислари томонидан жавоблар берилди.
 
Ушбу ташкил қилинган тадбир мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт соҳасини ривожланишига ҳамда унинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться