Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгашининг илк йиғилиши ўз ишини бошлади

2022-10-18 | Инновация

2022 йил 18 октябрь куни «InnoWeek.uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект бўйича маслаҳат Кенгашининг биринчи таркибини шакллантириш бўйича расмий маросим ва унинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи куни сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришнинг айрим йўналишлари бўйича маърузалар тингланди, етакчи соҳа мутахассислари билан таништирилди ва Кенгаш таркибига аъзо вакиллар қабул қилинди.

Тадбирни Кенгаш мажлисининг фахрий раиси, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди. Тадбирга Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Хитой ва Ҳиндистон университетларининг халқаро шериклари, шунингдек, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия ва Тожикистон экспертлари таклиф қилинди. Кун якунида маслаҳат кенгаши аъзолари томонидан унга кириш ҳужжатлари имзоланди.

Мажлиснинг иккинчи куни, яъни 19 октябрда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича 2022–2024 йилларга мўлжалланган аниқ вазифалар, ташаббуслар ҳамда илмий-амалий, инновацион ва таълимга оид лойиҳалар бўйича Кенгашнинг дастури кўриб чиқилади. Кенгаш таркиби ва иш дастури Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши жорий йилнинг август ойида ташкил этилган бўлиб, кенгаш тузилишидан асосий мақсад сунъий интеллект бўйича экспертлар ҳамжамиятини шакллантириш ва ушбу соҳа ҳақида жамоатчилик тасаввурини ривожлантириш учун кенг шароитлар яратишдир. Кенгашнинг асосий вазифаларига Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллект билан боғлиқ барча фаолият йўналишларини қўллаб-қувватлаш, индивидуал лойиҳалар ишлаб чиқиш, истиқболли ташаббусларни йўлга қўйиш ҳамда сунъий интеллектдан онгли ва инсон қадриятларига мос тарзда фойдаланиш киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться