Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
2022-10-18 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2022 йил 18-19 октабр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Тадбир Тожикистон Республикаси ҳукумати, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Саудия Арабистони Подшолиги ва Қатар Давлати томонидан ташкил этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги