Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малдив Республикаси Ички ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2022-10-14 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Малдив Республикаси ички ишлар вазири Имрон Абдулла билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда турли йўналишлардаги Ўзбекистон-Малдив ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо, инвестиция ва туризм, айниқса, “зиёрат туризми” йўналишларидаги алоқаларни кенгайтириш имкониятлари борлиги таъкидланди.
 
Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида эришилаётган натижаларга юксак баҳо берилди.
 
Малдив томони Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ўз фуқароларини зиддиятли ҳудудлардан қайтариш, уларни реабилитация ва жамиятга реинтеграция қилиш соҳасидаги тажрибасини тўлиқ ўрганиш ниятида эканлигини маълум қилди.
 
Икки томонлама кун тартибининг барча йўналишларида алоқаларни ривожлантириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться