Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади
2022-10-03 | Иқтисодиёт
“Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–228-сон, 30.09.2022 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 ноябрдан:
▫️бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди;
▫️экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;
▫️қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.
Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:
Манба: «Янги Ўзбекистон»