Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган марказ ташкил этилади

2022-09-29 | Иқтисодиёт

пойтахтимизда ўз ишини бошлаган “Халқаро автомобиль ташувлари: муаммолар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси  ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзаб масалаларидан бири бўлиб турибти. Ҳозирда ушбу соҳада фаолият юритаётган профессионал ҳайдовчиларнинг етишмаслиги ва уларнинг хизматига бўлган талабнинг ортиб бораётгани долзарб глобал муаммога айланиб улгурди. Айни дамда бутун дунёда 470 000 яқин профессионал ҳайдовчилар етишмаслиги муаммоси мавжуд.

Томонлар ўртасида имзоланган мазкур меморандум автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида кўп сонли профессионал ҳайдовчиларни, шунингдек, бошқа ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш/қайта тайёрлаш учун ихтисослаштирилган ўқув марказини ташкил этиш ва ишга тушириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться