Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЮНЕСКО Бош директорининг коммуникатсия ва ахборот бўйича ёрдамчиси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2022-09-29 | Иқтисодиёт

Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида гибрид форматда ташкил этилган “Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги” мавзусида халқаро конференция доирасида ЮНЕСКОнинг коммуникатсия ва ахборот масалалари бўйича Бош директори ёрдамчиси жаноб Тауфик Желасси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигида соҳа масъуллари иштирок этишди.
 
Учрашув давомида ЮНЕСКО Бош директорининг коммуникация ва ахборот бўйича ёрдамчиси Тауфик Желасси ЮНЕСКО томонидан мамлакатлар ҳукуматларига меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва уларни ривожлантириш, рақамли инновацияларни  жорий қилиш ҳамда жаҳон аҳамиятига эга бўлган маълумотларни рақамлаштириш бўйича бир қатор ишлар ва режалар мавжуд эканлигини маълум қилди.
 
АКТ вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос ЮНЕСКО томонидан амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва биргаликда сунъий интеллект ва давлат ташкилотларида маълумотларни рақамлаштириш каби йўналишларда Вазирлик доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
 
Т. Желасси ва О. Пекос ЮНЕСКО томонидан амалга оширилаётган “Memory of the world” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг маданий бойликлари, тарихий қўлёзмалари ҳамда бадиий адабиётлар ва бошқа йирик аҳамиятга эга маданий бойликларни рақамлаштириш юзасидан келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться