Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илғор технологиялар маркази ва Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

2022-09-23 | Технологиялар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида Н.И.Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети вакиллари – Россия Миллий илмий-тадқиқот тиббиёт институти Тошкент филиали директори, Инновациялар бўйича проректор Дмитрий Алексеевич Шагин ва тиббиёт факультети кимё кафедраси мудири, тиббий кимё ва токсикология кафедраси мудири, Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети тадқиқот ва синов маркази директори Негребецкий Вадим Виталиевич билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф давомида қўшма илмий лойиҳалар, технологиялар трансфери ва тиббиёт ҳамда биология фанлари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети шифокорлар, фармацевтлар, клиник психологлар, ижтимоий ходимлар, шунингдек, ноёб тиббий илмий кадрлар (тиббий биокимё, тиббий кибернетика, тиббий биофизика мутахассислари) учун малака оширишни таъминлайдиган етакчи илмий ва ўқув тиббиёт маркази.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться