Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда RIPE NCC Days конференцияси бўлиб ўтди

2022-09-23 | Технологиялар

Тошкентда RIPE NCC Days конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистоннинг минтақадаги амалиётда ва таълим беришда етакчи деган мавқеига эга бўлиши, шунингдек, минтақавий ва глобал домен соҳасида Ягона интегратор UZINFOCOM нинг халқаро алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги ваколатларни оширишдан иборат.
 
Ушбу Конференция Интернет-индустрияси вакиллари учун минтақавий даражада билим ва тажриба алмашиш учун ажойиб имконият ҳисобланади.
 
Конференция доирасида интернет билан боғлиқ турли мавзуларда панел муҳокамалари ва тақдимотлар ўтказилди. Иштирокчилар жаҳон миқёсидаги Интернет-индустриядаги ўзгаришлар тўғрисида янгиликлар билан танишдилар.
 
Тадбирда 150 дан ортиқ халқаро меҳмонлар, жумладан, Bank Eskhata OJSC, Spetsavtomatikaservice LLP, ViaIP, NK LLC, Kazakhtelecom JSC, Mail.Ru LLC, Vimcom, Kazakhstan Network Information Center (KazNIC), PS Internet Company LLC, KOLESA LLC, Dot Asia, Aipix, Spitamen Bank, P.A.K.T. LLC ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этишди.
 
Тадбир доирасида IPv6’нинг жорий этилиши, минтақада Интернет алмашинув нуқтаси (IXP) ҳаракатлари ва буюмлар интернети (IoT) каби Интернет билан боғлиқ қатор мавзулар бўйича ялпи тақдимотлар ўтказилди.
 
Маълумот учун: RIPE NCC Интернет-ресурсларни тақсимлаш, шунингдек, Интернетнинг ишлашини глобал қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни рўйхатдан ўтказиш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланадиган бешта минтақавий Интернет рўйхатдан ўтказувчиларидан бири ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться