Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Навоий вилоят саноат объектларига ташриф буюрди
2022-09-08 | Инновация
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шахло Турдиқулова таркибидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоят саноат корхоналарига ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ НКМК, PETRAWOOL, NAVOIY ELEKTROREMONT, SAADET CERAMICS, TIANCHENG STONE, UZBEKISTAN HYDROGEN PEROXIDE, STANDART SERVIS NUROBOD, ZARAFSHON INDUSTRY TECHNOLOGY, Gazgan Marble Group, G'ARDIYON TEXTILE, QIZILTEPA QORAKO'L KLASTERI, «Навоийазот», «Континаз ҚК» каби корхоналарда амалиётда жорий қилинган илғор технологиялар ва инновацион ишланмалар, шунингдек Фанлар Академияси Навоий бўлими лойиҳалари билан танишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги