Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилояти ҳокими “Astrum” IT академияси фаолияти билан танишди

2022-08-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев шу даргоҳда бўлиб, ИТ соҳаси вакиллари билан мулоқот қилганди.


Давлат раҳбари Наманган вилоятининг ахборот технологиялари соҳасида салоҳияти ва натижаларини эътироф этиб, вилоят ҳокимига бир ой муддатда ушбу академияга келиб, шароит ва имкониятларни кўздан кечириб, Наманганда шундай академия ташкил этиш топшириғини берганди.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги тегишли мутасаддилар, соҳа масъуллари, IT-Park резидентларидан иборат делегация академия фаолияти билан танишди. 
3,5 гектар майдонни эгаллаган, айни пайтда 1300 ўқувчи таҳсил олаётган академия имкониятлари ўрганилди. 
Шу билан бирга, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва «Astrum” IT академияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться