Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Самарқанддаги бунёдкорликни кўздан кечирди

2022-08-25 | Сиёсат

Олий даражадаги ташрифлар, халқаро саммитларнинг вилоятларда ўтиши мамлакат ривожини кўрсатувчи жиҳатлардан бири. Ҳудудлар комплекс ривожлантирилаётгани натижасида сўнгги йилларда бундай йирик тадбирлар турли шаҳарларимизда ўтказилмоқда. 

Яқин ойларда Самарқандда бир нечта халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу анжуманларга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ушбу жараённи кўздан кечирди.

Самарқанд шаҳрида XIX аср охири - XX аср бошларига оид обидалар кўп. Алишер Навоий ҳамда Шоҳруҳ кўчаларидаги шундай тарихий биноларда миллатлараро дўстлик ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликка бағишланган музейлар ташкил этиш режалаштирилган.

Президентимиз бу режаларни маъқуллаб, музейларни мазмунан бойитиш, ҳамкор мамлакатлар билан яқин муносабатларни намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Кеча, 23 август куни Самарқанд туманида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази очилган эди. Бу мажмуа йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилади.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги Конгресс холл ва меҳмонхоналарда яратилган шароитлар билан танишди.

Меҳмонхоналарнинг иккитаси 5 юлдузли ва олтитаси 4 юлдузлидир. Конгресс холлнинг умумий майдони қарийб 6 минг квадрат метр. У 3 минг 500 кишини қабул қилиш қувватига эга. Анжуманлар вақтида ишларни самарали мувофиқлаштириш учун ситуацион марказ ҳам ташкил этилган.

Президентимиз бу ерда хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди, Президент Тошкентга қайтиб келди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться