АКТ вазири Шерзод Шерматов ИТ Парк Самарқанд филиалига ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқот қилди
АКТ вазири Шерзод Шерматов IT Парк Самарқанд филиалига ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқот қилди
АКТ вазири ташриф давомида филиалда фаолият юритаётган IT мутахассислари билан учрашиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Шу билан биргаликда, филиалда таълим олаётган ёшларнинг дарс жараёнларини ҳам кўздан кечирди. Ёшларнинг сифатли билим олишни таъминлаш, уларга етарлича шароитлар яратиш, шунингдек, АКТ соҳасига жалб қилиш ва бу соҳага уларнинг қизиқишини янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўз навбатида, АКТ вазири IT Парк Самарқанд ҳудудий филиали фаолитини кенгайтириш, чет давлатларга хизматларни экспортини ошириш бўйича ўзининг тавсияларини берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги