Жанубий Кореянинг KOICA агентлиги билан амалга оширилаётган 3 та йирик лойиҳа юзасидан семинар ўтказилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида IT ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ж.Кореянинг KOICA агентлиги билан амалга оширилаётган 3 та йирик лойиҳа юзасидан семинар ўтказилди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида IT бизнес таълим йўналишини ҳамда таълим ва тадқиқот интеграциясини ривожлантириш учун FabLab концепцияси асосидаги ишлаб чиқариш ҳудудини ташкил этиш.
Семинарда Корея халқаро ҳакорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори – Парк Сунжин хоним, Савдо-саноат палатаси, IT-Парк, Тошкент ахборот технологиялари университетининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирга мазкур лойиҳаларнинг Жанубий Кореялик ҳамкор ташкилотларидан лойиҳа раҳбарлари ва вакиллари ташриф буюрдилар.
Семинарнинг асосий мақсади юқоридаги 3 та лойиҳани бирлаштирган ҳолда Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш, IT ва стартап лойиҳалар улушини ошириш, инновациялар ва тадбиркорлик экотизимини яхшилаш, бу борада замонавий билимларга эга кадрларни тайёрлаш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиш ҳисобланади.
Тадбир давомида ҳар бир лойиҳанинг бугунги кундаги эришилган натижалари ҳамда қолган лойиҳалар учун кўприк вазифасини бажарувчи жиҳатлари алоҳида муҳокама қилинди.
Жанубий Кореянинг Сунчунҳян университети, Гёнгбук технопарки, Корея технопарклари уюшмаси, Даин лидерс компанияси, Кукмин университети ва бошқа ташкилотлардан қатнашган мутахассислар инновацион экотизимни ривожлантириш ҳамда стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича Корея тажрибаси билан ўртоқлашдилар.
Семинар якунида иштирокчилар келгусида стартаплар танлови, тренинг ва менторлик курларини ташкил этиш, ёшларни ишлаб чиқариш ва бизнес бўйича билимларини ошириш юзасидан семинар-тренингларни ташкил этишга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги