Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашув тўғрисида

2022-08-22 | Сиёсат

2022 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 
 
Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс Штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. 
 
Конгресс вакиллар палатасидаги "Ўзбекистон бўйича Кокус" фаолияти алоҳида муҳокама қилинди. Унинг ҳамраиси конгрессмен Т. Келли ҳисобланади. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига жадал кенгайиб бораётгани таъкидланди. 
 
Икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгрессменлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.
 
Афғонистон масаласида фикр алмашинилди. Томонларнинг ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазиятнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
 
Учрашувда икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, мамлакатларимизнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться