Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТАТУнинг 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди, талабаларга қулай шароит яратиш ва таълим сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди

2022-08-22 | Таълим

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюриб, у ерда қурилаётган ва таъмирланаётган обектдаги қурилишларнинг ҳолати ва 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари билан танишди.

Ҳозирда иккита 9 қаватлик ўқув биносининг реконструкция ишлари якунланмоқда. Мазкур ўқув биноси 1 500 нафар талабага мўлжалланган бўлиб, 7 та маърузалар хонаси, 21 та ўқув хоналари ва 9 та компютер хонаси мавжуд. 
 
Ташриф чоғида университетнинг 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, хусусан, янги ўқув йилига ўқув аудиториялари, лаборатория хоналари, ўқув меъёрий ҳужжатлар тайёр ҳолга келтирилганлиги бўйича танишиб чиқилди.
 
Шунингдек, мамлакатимиз IT соҳасида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги таклифлар ҳамда таҳсил олаётган университет талабаларида амалий кўникма ва касбий малакани ривожлантириш мақсадида дарс жараёнларини амалиёт билан узвий равишда ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
 
Тақдимот давомида АКТ вазири олиб борилаётган ишлар бўйича ўз таклифларини берди. Айниқса, талабаларга қулай шароит яратиш ва таълим сифати ва ички ижодий муҳитни яхшилашга эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди.
 
Шунингдек, АКТ вазири шу куннинг ўзида Тошкент ахборот технологиялари университетига қарашли талабалар ётоқхоналарида ташқарисида олиб борилган қурилиш ишлари ва шарт-шароитлар билан танишди.
 
Танишув давомида АКТ вазири ТАТУ талабалар ётоқхоналарининг ички яшаш хоналарини кейинги йилда замон талабларига мослаб ҳусусан, талабаларнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа асосида таъмирлаш, талабаларга қулай шароит яратиш, яшаш муҳитини яхшилаш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказиш бўйича алоҳида топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться