Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирокида учрашув
2022-08-10 | Иқтисодиёт
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов, “Махсустранс” ДУК раҳбари Санжар Уматов ва Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 30 гектар майдонда замонавий талаблар асосида қурилаётган Чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилиш полигонида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманида қурилиши режалаштирилган Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғувчи автотранспортлар учун автотураргоҳни барпо этишга қаратилган ва бошқа лойиҳалар кўриб чиқилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги