Озарбайжон Республикасидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Дастлаб, Озарбайжоннинг Azln Telecom рақамли ривожлантириш ва транспорт вазирлиги мутахассислари “Unicon.uz” ДУК, сўнгра “Unicon. Soft” МЖЧ жамоаси билан яқиндан танишди.
Ташриф чоғида меҳмонларга Ijro.gov.uz тизимининг олдига қўйган мақсадли вазифалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.
Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Unicon Soft жамоаси мутахассислари томонидан меҳмонларга бугунги кундаги энг актуал бўлган тизимларнинг соҳада эришган ютуқлари ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ijro.gov.uz тизимининг ютуқлари ҳамда олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар тақдим этишди. Учрашувда меҳмонлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган тизимлар тўғрисида ҳам маълумот бердилар. Тадбир сўнгида томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик соҳа учун самарали бўлишига ишонч билдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги