Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда “AntiHack Challenge” турнири ўтказилади

2022-08-08 | Ёшлар

11 август куни киберхавфсизлик бўйича “AntiHack Challenge” турнири бўлиб ўтади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Central Asia Distribution кўмагида IT Park, Cisco va digital operator Beeline Узбекистан томонидан ташкил этилади. Тадбир мамлакатимиз ёшларининг ахборот хавфсизлигига қизиқишини ошириш, шунингдек, ушбу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган.

Турнир дастури бир кунга мўлжалланган бўлиб, 4 та лаборатория ишларини ўз ичига олади.

Иштирок этиш шартлари:

 • жамоа икки кишидан иборат бўлиши керак;

 • гуруҳ аъзоларидан бирининг «уланиш нуқтаси» (“точка доступа») функсияси ва эфир диапазонини бошқариш имконияти мавжуд Андроид мобил телефонига эга бўлиши тавсия этилади;

 • Убунту виртуал машинаси ўрнатилган ноутбук (18.10 версиясидан бошлаб улаб олиш ва инъекция  қилиш учун мос Wi-Fi адаптери билан);

 • ташқи адаптерни улаш учун USB портли ноутбук.

 Мусобақа якунида иштирокчилар қимматбаҳо совғалар (техника) билан тақдирланадилар. Ҳужжатлар 7 августгача қабул қилинади, жойлар сони чекланган.

Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали роʻйхатдан ўтиш мумкинhttps://clck.ru/sK8k5.

Иштирокчилар саралаш босқичидан о’тиш учун аризани тўлдиришда тест синовидан ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться