Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электротехника саноатининг истиқболлари муҳокама қилинди

2022-08-04 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвеститсиялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида «O‘zeltexsanoat» уюшмаси биносида электротехника саноатининг ҳозирги ҳолати ва яқин келажакда соҳада амалга ошириладиган асосий вазифаларни таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хусусан, сўнгги беш йил ичида соҳада кузатилган ўсиш тенденсиялари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 6 май куни электротехника саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда қўйилган вазифаларнинг бажарилиши доирасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижалари қайд этилди.
 
Жумладан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида мис ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги "Мис кластери" ташкил этилмоқда. Қиймати 834 миллион доллар бўлган 7 та янги лойиҳа доирасида 128 минг тонна мисни қайта ишлаш учун қўшимча имкониятлар яратилади.
 
Бундан ташқари, мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Қашқадарё вилояти «Чироқчи» ЭИЗда "Муқобил энергия манбалари кластери" лойиҳаси амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу эрда умумий қуввати 500 МВт бўлган 7 та лойиҳа жорий этилмоқда ва бир вақтнинг ўзида 500 та янги иш ўрни яратилмоқда. Инноватсион илмий ва ишлаб чиқариш кластерини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Йиғилиш доирасида Жанубий Кореянинг "SK NEXILIS" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган ултра юпқа мис фолга ишлаб чиқариш мажмуаси, шунингдек, «O‘zeltexsanoat» уюшмаси томонидан ташкил этилган синов лабораторияси мажмуасининг лойиҳаси тақдим этилди.
 
Йиғилиш якунида лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари ва сифати бўйича тегишли топшириқлар берилди, шунингдек, соҳани яна-да ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться