Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Почта алоқаси фаолиятида бошқарув ахборот тизимларини кенгроқ жорий этиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

2022-08-04 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 3-август куни почта алоқаси хизматларини кўрсатиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 100-сон почта алоқа бўлимига борди.

Мазкур почта алоқа бўлими Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ребрендинг ўтказилганда таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилган.
 
АКТ вазири янгиланган 100-сон почта алоқа бўлимининг иш фаолияти билан ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари негизида жорий этилган хизматлар билан танишди. Янги ташкил этилган бўлим бўйлаб танишув ўтказилди ва хизмат кўрсатиш тартиби тушунтирилди.
 
Биринчи навбатда, почта алоқаси хизматларини кўрсатишда энг муҳим бўлган, яъни почта хизматларини кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш, жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиб бориш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизими (Почта логистика) амалиётда қандай ишлаётганлиги билан таништирилди.
 
Автоматлашган ахборот тизими ички ва халқаро почта жўнатмаларига ишлов беришни автоматлаштириш, реал вақт режимида почта жўнатмаларининг ҳолатини тўлиқ кузатиб бориш, почта жўнатмаларининг назорат муддатлари бажарилишини мониторинг қилиш, етказиб беришни тезлаштириш орқали хизмат кўрсатишнинг амалдаги муддатларини қисқартиради. Бундан ташқари, Умумжаҳон почта иттифоқининг ИПС тизими билан интеграциялаш, ҳар бир почта алоқаси объекти бўйича кўрсатилаётган хизматлар бўйича барча маълумотларни йиғиш, ушбу маълумотларга асосан почта алоқаси объектларининг иш фаолиятини оптималлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
 
Ташриф давомида, АКТ вазири Ш. Шерматов почталонлар нафақат почта жўнатмаларини етказиб беришда, балки QR-кодли чек бериш орқали турли тўловларни қабул қилиш имкониятига эга бўлган мобил қурилма билан танишди.
 
Бундан ташқари, мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекс (почтамат)нинг ишлаш жараёни ҳам кўздан кечирилди. Мазкур комплекс қуйидагиларга имконият беради:
 
– мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
– кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жумладан, онлайн;
– ўз-ўзига хизмат кўрсатишни жорий этиш;
– етказиб беришдаги харажатларни камайтириш;
– почта жўнатмаларини 24/7 вақт давомида етказиб беришни таъминлаш.
Ташриф давомида гибрид почта тизими ҳамда “АВВАЛ” тўловларни қабул қилиш ва пул ўтказмалари бўйича автоматлаштирилган тизими орқали кўрсатилаётган хизматлар билан ҳам танишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться