Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ мамлакатлари рассомлари Бухоро ва Жиззахга саёҳат қилишди

2022-08-02 | Туризм

Айни дамда юртимизда ШҲТ саммити ва саммит доирасида ўтказиладиган кўргазмага тайёргарлик кўрилмоқда. Айнан шу мақсадда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан иқтидорли рассомлар таклиф қилинган. Улар Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида юртимизнинг бетакрор гўшалари, қадамжолари суратларини яратишмоқда. 

Жорий йилнинг 15–30 июл кунлари мазкур рассомларнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, рассомлар Бухоро ва Жиззах вилоятларига саёҳат қилишди. 
 
Дастлаб, 21–22 июл кунлари 14 нафар хорижлик рассомдан иборат ижодий гуруҳ Бухорода бўлди. Саёҳат давомида рассомлар Бухоронинг эски шаҳар қисми ва ҳунармандчилик марказларида бўлиб, қадимий маданий мерос обектларини кўздан кечиришди. 25 июл куни эса ижодий гуруҳ Зомин туманига ташриф буюрди. Рассомлар Зоминда “Келажак Касблар” мактаби, Хотира майдони, Нуронийлар маскани, "Маърифатли" жоме масжиди каби бир қатор масканлар билан танишишди.
 
Зоминнинг гўзал табиати ва тоғ манзаралари ижодий гуруҳда ижобий таассурот қолдирди. 
 
“Тоғнинг энг юқори чўққисига чиққанимизда ҳам йўлларнинг равонлиги бизга жуда маъқул келди. Бу ерда сайёҳлар учун барча шароитлар яратилган, — деди Тожикистон давлатидан келган рассом Фаррух Негматзаде. — Зоминнинг бетакрор табиати, зилол сувлари, гўзал арчалари кайфиятимизга янада кўтаринкилик бағишлади”.
 
Маълумот учун, хорижлик рассомлар томонидан яратилган юртимизнинг бетакрор қадамжолари суратлари ШҲТ саммити доирасидаги кўргазмада намойиш этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться