Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инҳа университети битирувчиси Google Gmailda Андроид-дастурчи лавозимига эга бўлди

2022-07-27 | Ёшлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети битирувчи – Муҳаммаджон Тошпулатов, Google Gmailda (Канада) Андроид-дастурчи лавозимига эга бўлди.

1) Муҳаммаджон, айтингчи, Канадага қандай келганингиз тарихи ва у ерда қандай ўқув дастури ва қайси университетда ўқигансиз?
 
Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетини битиришга яқин қолганда магистратура босқичини чет давлатда ўқиш режаси пайдо бўлган. ТШИУни битирганимдан сўнг Ўзбекистонда ишлаб юрган пайтларимда Канада ва Австралия давлатларидаги бир нечта университетларга ҳужжат топширдим. Университетларга қабул қилинганимдан кейин Канададаги Далҳаузи Университетини танладим. Бу университетни танлашимга асосий сабаб грант ютиш имконияти, тўлов контракт миқдори ҳамда ўқишни битиргандан сўнг ишлаш имкониятлари эди (Австралиядаги университетлар бир неча баробар қиммат бўлган). 2020 йил январ ойидан ўқишни бошладим.
 
Далҳаузи Университетида Компютер Инжиниринг (Master of Computer Science) дастури бўйича таълим олдим. Дастур икки йиллик бўлиб, бир йил учта давр (term) га бўлинган бўлади. Биринчи йилда талабалардан, асосан, йўналишга оид фанларни ўзлаштириш талаб қилинади. Иккинчи йилда бўлса, илмий ишда қатнашиб, тезис ёзиш ҳамда уни ҳимоя қилиш керак бўлади. Ўқиш давомида талабаларга ўзлари топган профессорлар (supervisor) йўл-йўриқ кўрсатиб боришади. Мен 2021 йил декабр ойида тезисимни мувафаққиятли ҳимоя қилиб, ўқишни якунладим. Битирув маросими 2022 йил май ойида бўлиб ўтди.
 
2) Янги мамлакат ва янги университетга мослашиш қийин бўлганми?
 
Албатта, янги мамлакатга кўчиб борганда, аввалига бир неча ой қийинроқ кечади. Менга ҳам бошида қийинроқ бўлган, секин-аста у ердаги об-ҳаво ҳамда ҳаёт тарзига кўникиб олгандан кейин ҳаммаси осонлашди. Аввалига ўқишга тезда мослашиб кетдим. Лекин пандемия сабабли ўқишлар онлайн кўринишга ўтказилгандан кейин бу ҳам ўзига яраша қийинчиликлар келтириб чиқарди.
 
Биринчи босқични тугатишга яқин илмий ишларда қатнаша бошладим. Иккинчи босқични бошлашдан олдидан аввалига факултет томонидан юқори баҳолар учун бериладиган бир марталик грант, кейинчалик эса илмий иш учун ажратиладиган грантлар соҳиби бўлдим. Булар менга иккинчи йил учун тўлов-контракт пулини тўлиқ қоплашга етди.
 
Ўқишни тугатишимга яқин, Канададаги Миcрофоcус компаниясида “Митаcс Аccелерате” дастури асосида практика (интерншип)га қабул қилиндим. Бу дастур бўйича тўрт ой давомида “Мачине Леарнинг” ҳамда киберхавфсизлик ё‘налишларида илмий иш билан банд бўлдим. Практикани 2022 йил март ойида муваффақиятли тугатдим.
 
3) Бизга маълумки, сизга яқинда дунёга машҳур бўлган таниқли компаниядан таклиф келган. Танлов жараёни ҳақида гапириб берсангиз ва ҳозирги ишингиз ўзингизга ёқадими?
 
Ўқишни тугатганимдан сўнг, Microfocus компаниясида практика қилаётганимда аллақачон иш қидириш жараёнини бошлаб юборган эдим. Энг биринчи IT соҳасидаги катта компаниялардан бошлашга қарор қилдим. 2022 йил феврал ойида Гоогле компаниясининг вакансиялар жойлаб бориладиган сайтида Дастурий Инженер (Software Engineer) бўйича вакансия борлигини кўрдим. Ўқиб кўрсам, мен барча талабларига тўғри келарканман, топширдим.
 
Бир ҳафта ичида менга Гоогледан эмаил келди. Унда мени биринчи қўнғироққа таклиф қилишган эди. Интервю учун кунни белгиладим ва тайёрланишни бошлаб юбордим. Ма’лумот учун, интервю кўп босқичлардан иборат бўлиб, уларда асосан “Data Structures and Algorithms” ҳамда маълум йўналиш (Android, iOS, Front-end, Back-end) бўйича билимларни текширишади. Шундай қилиб, уч ой давомида бир нечта босқичлардан муваффақиятли ўтдим. Май ойида ва ниҳоят мен кутган “ёқимли” эмаил келди. У ерда менга расмий равишда иш (оффер) таклиф қилинган эди: Google Gmail командасида Андроид йўналиши бўйича дастурчилик. Бу командани ўзим интервюлардан бирида танлаганман. Шунингдек, команда менежери ҳам бунга розилик берган. Таклифни ўқиб кўриб, бир неча кун ичида керакли саволларимга жавоблар олганимдан кейин, ишни қабул қилдим.
 
Иш бошқа шаҳар – Voterlu (Waterloo)да жойлашган.
 
Бу шаҳар ҳамда Китченер шаҳарлари ёнма-ён жойлашгани учун кўпинча бир-бири билан алмаштириб айтилади. Июн ойида бу шаҳарга кўчиб ўтиб, 13 июн куни расмий равишда ишни бошладим.
 
Google катта компания эканлигини билар эдим, лекин унинг қай даражада катта эканлигини иш бошлаганимдан сўнг тушуниб етдим. Ҳозир ҳам бу ерда билмаган нарсаларим жуда кўп, секин-секин ўрганяпман. Компанияда ишчилар учун зўр шароитлар яратиб берилган. Тиббий суғурта, гибрид иш кунлари, спорт комплекслари, икки ёки уч маҳал компаниянинг ўзида бепул овқатланиш, ишга келиш ҳамда ишдан кетиш учун транспорт ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
 
Биздан талаб қилинадигани – барчага ҳурматли бўлиб, ўз ишимизни тўғри бажариш.
 
4) ТШИУни муваффақиятли битирганлардан бири сифатида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ҳозирги талабаларига қандай тилаклар ва маслаҳатлар бера оласиз?
 
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидан кўп етук кадрлар етишиб чиқаётганига шубҳам йўқ. Бу ҳақида ижтимоий тармоқлар ҳамда янгиликларда тез-тез эшитиб тураман.
 
Талабаларга ёки яқинда битирганларга қуйидаги маслаҳатларни берган бўлардим:
 
– Ўз олдингизга катта мақсадлар қўйиб, унга қараб тўхтамасдан интилинг. Энг асосийси, (секинлик билан бўлса-да) билим олиш ва ўсиб бориш.
 
– Фақатгина катта ойлик топиш асосий мақсад бўлиб қолмасин. Ёки аллақачон катта ойлик топятган бўлсангиз, шу билан тўхтаб қолманг. Ҳозирги кунда дастурлаш соҳасида ҳар йили янги технологиялар чиқиб бормоқда. Шунинг учун ўзингизни доим ривожлантириб туринг.
 
– Баъзи талабалар дастурчиликнинг қайси йўналишини танлаш бўйича бир қарорга келолмай, бир кун Андроид, у қийинлик қилса, бошқа кун “Back-end”ни танлаб юрган бўлишлари мумкин. Менда ҳам бошида шундай бўлган. Шу ҳолатдаги талабаларга ўзларига қизиқ туюлган йўналишни танлаб, ўша йўналишда қийин бўлса ҳам, аста-секин ўрганиб боришни маслаҳат бераман. “Consistency is the key”.
 
– Ўзингиз билган яхши нарсаларни, билимларни бошқаларгаям улашиб боринг.
 
Шу билан бирга, барча талабаларга келгусидаги ўқиш ва ишларида омад тилаб қоламан!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться