Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида эрта туғруқ ва исталмаган ҳомиладорлик, эрта турмушга узатишнинг салбий оқибатларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2022-07-26 | Жамият

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида эрта туғруқ ва исталмаган ҳомиладорлик, эрта турмушга узатишнинг салбий оқибатларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселекторда аҳоли саломталигини яхшилаш, оналар ва болалар соғлиғига эътибор бериш, туғруқ ёшидаги аёлларни керакли дори-дармон билан таъминлаш, ўз вақтида сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш, турли нуқсонли ҳомилаларнинг олдини олиш мақсадида никоҳланаётган ёшларни генетик текширув ва онко-скринингдан бепул ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Қайд этилдики, тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмагани боис, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва ногирон болалар туғилиши ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда. Оилада вояга етаётган қизларга жинсий тарбия берилмаслигининг оқибатида 13, 14, 15, 16 ёшли қизлар орасида туғиш ҳолатлари қайд этилган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Жиззах вилоятларида эрта  никоҳ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 тага кўпайган.
 
Ҳар йили ўрта ҳисобда 900 мингга яқин чақалоқ дунёга келаётган бўлса, шундан 160 мингдан ортиғи асоратлар билан туғилмоқда. 
Оилада аёл ва ҳомиладорга бўлган муносабат нотўғри шакллантирилган. Ҳомиладор аёлнинг оила аъзолари томонидан ўз вақтида уни скринингдан ўтказиш, асоратларга вақтида эътибор қаратиш масаласига жиддий ёндашилмаяпти. Натижада нуқсонли ҳомиладорлик кеч аниқланяпти, туғма ногиронлик рақамларда барқарор кўрсаткични сақлаб келмоқда.
 
Жойлардаги марказлаштирилган поликлиникаларда ҳомиладорларнинг электрон базасини шакллантириш, оилавий врачлар томонидан ўз ҳудудидаги ҳомиладор аёллардан мунтазам хабар олиш, перинатал ёшдаги хотин-қизларга соғлом авлодни дунёга келтириш учун ўз саломатлигига бефарқ қарамаслик, ўз вақтида шифокор кўригидан ўтиб туриши лозимлиги, бу ишларнинг ягона назорат тизиминпи яратиш кераклиги таклифи билдирилди.
 
Оналар ўлими энг кўп қайд этилган Фарғона, Қашқадарё Наманган вилоятлари, эрта туғруқ қайд этилган Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятларининг тегишли мутасаддиларига ҳар бир оила билан алоҳида тартибда иш олиб бориш, ўрта умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, Олий ўқув юртларида ўқийдиган талабалари билан оила, никоҳ, оналик, фарзанд тарбияси, оила гигиенаси, оилавий шифокор билан ҳамкорлик масалаларида махсус семинарлар, керак бўлса ўқув курслари ташкил этиш топшириғи берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Поделиться