Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт вазири Қирғизистон элчиси билан учрашди

2022-07-25 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Хусусан, ҳар икки томон вакиллари Чўлпонотада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида илгари сурилган таклифларни рўёбга чиқариш, ушбу йўналишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, учрашувда мамлакатларимиз шаҳарларини бир-бири билан боғловчи янги йўналишларда темир йўл ва автобус қатновларини ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться