Japan Digital Университй раҳбарияти билан рақамли технологиялар ҳамда таълим йўналишида ҳамкорликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жапан Дигитал Университй васийлик кенгаши раиси, “Digital Knowledge Co., Ltd Japan” асосчиси ва раҳбари Хага Хироаки билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ЖДУ Ўзбекистондаги ректори Равшанбек Мамажонов ҳам иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасининг ривожланиши билан танишиш, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети битирувчилари 3 та: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Japan Digital University ҳамда Япониядаги университетлардан бирининг дипломини қўлга киритиш имкони мавжуд.
Ушбу университет миссияси дунё миқёсда етук кадрларни тайёрлаш орқали аҳоли яхши яшашига кўмаклашиш ва Ўзбекистон-Япония муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшади.
Учрашув давомида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги