Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятининг олис ҳудудлари оптик тармоқ орқали юқори тезликдаги интернет билан таъминланмоқда

2022-07-20 | Технологиялар

Мамлакатимизда ижтимоий тармоқдан фойдаланишга бўлган талаб ортиб бораётгани сари юқори тезликдаги интернетнинг кириб бориши ҳам ҳудуд танлаётгани йўқ.

“Ўзбектелеком” АК ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида бугунги кунда юртимизнинг чекка қишлоқларида ҳам замонавий телекоммуникатсия хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.
 
Айтиш мумкинки, ушбу йўналишда Компаниянинг Фарғона филиали томонидан ҳам вилоят бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Фаолиятлар самараси улароқ, ҳудуднинг энг олис манзилларига ҳам юқори тезликдаги интернет тармоғи кириб бормоқда. Зарурий инфратузилма мавжуд ҳудудларда эса тармоқ кўлами кенгайтирилмоқда.
 
Жумладан, Филиалнинг Фурқат туман телекоммуникатсия боғламаси ходимлари ташаббуси билан Тиллотепа қишлоғидан Боғибўстон қишлоғи аҳолисига телефон ва интернет хизматларидан фойдаланишлари учун 4 км оптик толали алоқа кабели грунт орқали ётқизиб борилди.
 
Айни пайтда зарурий техник ишлар якунланиб, аҳолини тармоққа улаш ишлари давом эттирилмоқда.
 
“Яратилган имконият бизни беҳад мамнун этди. Ижтимоий тармоқдан фойдаланиш бугун давр талабига айланиб бўлган. Юртимиз ва дунёда рўй бераётган янгиликларни кузатиб бориш учун дейсизми ёки фарзандларимиз билимларини мустақил равишда мустаҳкамлашида дейсизми, бугун интернет ҳар жабҳада муҳим. Бугун буларнинг барчаси осонлашди. Қишлоғимизга келган бу янгилик орқали Президентимизнинг маърузаларида айтган сўзларининг тасдиғини кўрдим мен. Бунинг учун аввало Юртбошимизга ва соҳа мутасаддиларига миннатдорлигимни билдираман”, – дейди Боғибўстон қишлоғида яшовчи С. Аъзамхонов.
 
Таъкидлаш жоизки, бу борадаги фаолиятлар “Ўзбектелеком” АК томонидан республика бўйлаб амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться