Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Компьютерлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик Маркази орқали Япониянинг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

2022-07-18 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Япония Компютерлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик Марказининг (CИCC) Режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича бош менежери К. Окада билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АКТ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва режалар тўғрисида гаплашилди.
 
Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари 14  апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва 2022 йилга мўлжалланган вазифаларга бағишланган йиғилиш доирасида Ўзбекистонни ҳудудий IT марказга айлантириш вазифасини қўйган эди.
 
Шу мақсадда АКТ вазири Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳага айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини та’кидлади.
 
Шунингдек, мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (БПО ва КПО) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.
 
Ўз навбатида, нафақат япон компанияларининг Ўзбекистонда фаолият юритиши балки ўзбек ИТ компанияларининг Япония компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
 
Учрашув сўнгида икки томон раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Келгусида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар гаплашиб олинди.
 
Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
 
Маълумот учун: CИCC Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида IT профессионал ишланмалар ва ахборот технологиялари хизматларини ўтказишга бағишланган корпоратив жамғармадир. Жамғарманинг асосий мақсади Осиё мамлакатларидаги ҳукумат, саноат ва жамиятда IT дан фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат бўлиб, уларнинг инфратузилмаси, хавфсизлиги, иқтисодиёти бошқа барча элементларни янада яхшилашни ўз ичига олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться