Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бирмингем-2022: Бугун Фетисова ҳамда Латишевага мухлислик қиламиз
2022-07-14 | Спорт
АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XI Бутунжаҳон ўйинлари давом этади. Бугун бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова тасма ҳамда булавада ўз дастурини намойиш қилса, Даря Латишева (ушу) таулу йўналишида медаллар учун кураш олиб боради.
Фетисова кеча тўп ва ҳалқадаги чиқишлари билан юртимиз шарафини ҳимоя қилди, бироқ совриндорлар қаторидан жой ола билмади. Бугун ҳар икки вакилимизга шоҳсупага кўтарилишларини тилаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси