Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи “Туркий Aгрофоруми” ўтказилмоқда

2022-07-04 | Сиёсат

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи “Туркий Aгрофоруми” бўлиб ўтмоқда.

Aгрофорум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва Туркманистон) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари раҳбарлари таклиф этилган. Бу ўз навбатида компаниялар учун “Б2Б” учрашувлар орқали янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш борасида қулай платформа ҳисобланади. 

Туркий агрофорум доирасида агросаноат мажмуасида иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, жумладан, аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга товар айирбошлаш ва сармояларни сафарбар этишга эътибор қаратилади.

Манба: ЎзА

Поделиться