Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон Банки вакиллари билан БПО марказларини ривожлантиришда ҳамкорликда ишлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди

2022-06-30 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жаҳон Банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида сўнгги йилларда мамлакатимиз салмоқли ютуқларга эришаётгани таъкидланди. Шу қаторда замонавий норматив-ҳуқуқий база яратилиб, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда.
 
Учрашув давомида БПО ва КПО хизматларини ривожлантириш каби муҳим йўналишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.
 
Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида БПО-марказларини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, томонлар соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишларни муҳокама қилди ҳамда лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться