Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти вакиллари билан учрашди
2022-06-29 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги делегация Женева шаҳрида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори ўринбосари Хасан Клейб ҳамда Минтақавий ва миллий ривожланиш сектори Ҳабип Асан билан учрашди.
Учрашув доирасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори ўринбосари Хасан Клейб Ўзбекистон ҳукумати томонидан инновацион экотизмни яратишга бўлган этиборни юқори баҳолади. Шу ўринда, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти кичик ва ўрта бизнес, ёшлар ва хотин-қизларни ташкилот тассаруфидаги дастурлар доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Жумладан, “WIPO Academy” ва “Summer School” дастурлари доирасида экспортёрлар, стартапчилар ва бизнес вакилларга интеллектуал мулкни тижоратлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимига манзилли йўналтириш борасида керакли билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тренинглар ташкил қилиш, ҳамда уларни “WIPO IP Diagnostics” дастури доирасида қўллаб-қуватлашга келишиб олинди.
Шу билан бирга, томонлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олди. Шу билан бирга, делегация вакиллари Швейцариянинг биотехнология ва ҳаёт ҳақидаги фанлар бўйича дунёнинг етакчи маркази - “Campus Biotech” фаолияти ва у ерда олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги