Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Le Cordon Bleu француз кулинария санъати академияси президенти Андре Ж. Куантро 28 июнь куни Тошкентга келди
2022-06-28 | Маданият
Андре Ж. Куантрони аэропортда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков кутиб олди.
Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон, хусусан, Тошкент шаҳри билан туризм ва гастрономия соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилиш.
Яқин бир неча кун ичида француз академияси президенти қатор мутасаддилар билан учрашиб, истиқболли масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 56 нафар тошкентлик ёшлар Le Cordon Bleu академиясида икки босқичда малака ошириши бўйича келишувга эришилган. Ҳозирда келишув доирасида таълим жараёни давом этмоқда.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги