Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

2022-06-27 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ТИВ Ҳайъат йиғилишини ўтказди. Тадбирда вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлик бошқармалари бошлиқлари, чет элдаги ваколатхоналар ҳамда ТИВ тасарруфидаги муассасалар раҳбарлари иштироки этди.

Мажлисга, шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети ректорлари таклиф этилди.
 
Ҳайъат кун тартибига мувофиқ ТИВ тизимининг кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 
 
Вазирлик тизимида персонални бошқариш механизмларини такомиллаштириш, ходимларнинг малакасини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ошириш, ёш мутахассисларни жалб этиш, дипломатик кадрларни “ТИВ марказий аппарати – чет элдаги дипломатик фаолият – академик фаолият” тамойили асосида алмашинуви тизимини жорий этиш, ТИВ эҳтиёжларидан, ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия соҳасидаги долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда тармоқ ўқув юртларининг ўқув дастурларини янгилаш, Ўзбекистон ОТМлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида "Йўъл хариталарини" ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида "Ёш дипломатлар клуби" ни ташкил этиш режаси эълон қилинди.
 
Йиғилишда Ташқи ишлар вазирлиги ва чет элдаги ваколатхоналарнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Бу борада идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш, хорижий давлатлар ва халқаро институтлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликни жадаллаштириш, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш бўйича ишларни кучайтириш, ташқи иқтисодий соҳада қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш устидан қатъий назорат қилиш муҳимлиги қайд этилди.
 
Учрашув якунида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться