Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлигида “Science fair”-2022 бўлиб ўтди

2022-06-24 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлигида “Science fair”-2022 бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети академик лицейи ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказилади.

Академик тадбир 2018 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда ва унинг асосий мақсади ўқувчиларга тадқиқот ва инновациялар сари илк қадамларни қўйиш имконини бериш, ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолияти, ижодий ғоялари ва лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ушбу фаолиятда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

“Science fair”да иштирок этган ўқувчиларнинг лойиҳа ишларининг тезислари китоб кўринишидачоп этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться