Республиканинг Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғим ишлари 25 майдан бошланган бўлиб, бугунги кунда жанубий туманларда ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2022 йили Республикада 1 млн 32 минг гектар суғориладиган майдонларда бошоқли дон экилди. Ушбу майдонлардан 7,8 млн тонна ёки ўтган йилга нисбатан қўшимча 1,1 млн тонна кўп дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.
Ғалланинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб:
– Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1 – 5 июндан;
– Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 6 – 10 июндан;
– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 11– 15-июндан ғалла ўрим-йиғим ишларига бошланиши режалаштирилмоқда.
Жорий йил етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида республикада 2 минг 633 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилди. Мазкур отрядларга 3 минг 382 та юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 13 минг 675 та юк автомобиллари, 1 минг 498 та трактор тиркамалари, 1 минг 374 та кўчма устахона ва 1 минг 425 та ёнилғи қўйиш шаҳобчалари бириктирилган. Бугунги кунда ўрим-йиғим ишларига жалб этилаётган комбайнлар билан 25-30 кунда ғаллани тўлиқ ўриб олиш имконияти мавжуд.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги