Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“IT-Park University” рақамли университети ташкил этилмоқда

2022-06-03 | Ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “IT-Park University” рфақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шу асосда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирексияси” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Epam Systems” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг “IT-Park University” рақамли университети ташкил этилади.
 
Ушбу рақамли университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
 
Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
 
– ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш;
 
– ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
 
– Университет ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
 
– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи ва бошқа корхоналар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари билан ҳамкорлик қилиш;
 
– таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
 
“IT-Park University”да ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
 
Шунингдек, университетга қабул жараёнлари 2022/2023 ўқув йилидан бошланиб, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Таълим жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилади.
 
Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
 
– бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрларини ҳамда талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммасини белгилаш;
 
– таълим тили ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш;
 
– Университетга талабаларни қабул қилиш ва уларни якуний аттестациядан  ўтказиш тартибини белгилаш;
 
– талабалар ўқишини бошқа олий таълим ташкилотларидан Университетга кўчириш тартибини белгилаш;
 
– ахборот технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, таълимнинг янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни белгиланган тартибда очиш;
 
– етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;
 
– педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротасиясига оид тартибни белгилаш.
 
Университетда ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
 
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться