Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида “Мўжизалар карвони” фестивали бўлиб ўтади

2022-06-01 | Маданият

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Next” савдо-кўнгилочар мажмуасида “Мўжизалар карвони” фестивали ўтказилади. 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Next” савдо-кўнгилочар мажмуаси томонидан бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган фестивал доирасида хайрия тадбирлари, консерт ва кўргазмалар каби қатор тадбирлар ўтказилади.
 
Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. 
 
“Мўжизалар карвони” фестивали доирасида Ўзбекистоннинг фигурали учиш бўйича ёшлар терма жамоаси иштирокида “Мўжизалар карвони” муз шоуси, “Қувонч дўкони” акцияси ўтказилади, унда хоҳловчилар болалар китобларини ва юмшоқ ўйинчоқларни совға қилишлари мумкин. Тадбирда Ўзбекистоннинг болалар билан боғлиқ хайрия амалларига ихтисослашган жамғармалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тақдимоти ўтказилади.
 
Болаларни касблар билан таништириш учун турли касбларга оид стансиялар ишлайди.  Соғлом турмуш тарзининг энг ёш ихлосмандлари учун алоҳида машғулотлар бўлади: болалар ёгаси ва зумбаси.
 
Фестивалда болалар учун катта мусиқий байрам – “Тантана” вокал ва эстрада гуруҳининг шоу-концерти бўлади.
 
“Мўжизалар карвони” фестивали байрам  салюти билан якунланади.
 
Тадбирларга кириш бепул!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться