Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Киберспорт бўйича SCO STUDENTS CUP chempionatining play off босқичига старт берилди

2022-05-31 | Жамият

30 май – 2 июн кунлари Тошкент шаҳри Инҳа университетида ШҲТ саммити доирасида аъзо давлатлар ўртасида киберспорт бўйича SSCO STUDENTS CUP chempionatining play off босқичи ва финали бўлиб ўтади.

 
Тадбир IT Парк томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон киберспорт ассоциациясияси кўмагида ва ИНҲА университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
30 май куни SCO Студентс cуп халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
 
АКТ вазири сўнгги йилларда юртимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, шулар қаторида Киберспорт ривожи учун ҳам етарлича шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлаб, ушбу халқаро турнирда иштирок этаётган жамоаларга маваффақиятлар тилади. 
 
CS: GO ва DOTA  2 бўйича турнирларда жами 50 та жамоа иштирок этади. Иштирокчилар географияси Ўзбекистон, Қирзоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия каби мамлакатлар киради. Умуман олганда, турнир 1000 дан ортиқ киберспортчиларни қамраб олган.
 
Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Улардан ҳар бир интизом бўйича ғолибларга 50 миллион сўмдан, 2 ўринни эгаллаган жамоаларга 30 миллион сўмдан, якуний жадвалнинг 3   ва 4 қаторларида жойлашган жамоаларга 10 миллион сўмдан берилади.
 
CS: GO ва DOTA  2 ғолиб-жамоаларини тақдирлаш маросими 2 июн куни бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться