Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар йиғилишида АКТ вазирлиги делегацияси иштирок этди

2022-05-27 | Технологиялар

Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг АКТ вазирлари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳам қатнашди.

Унда АКТ вазири ўринбосари Ж. Эгамбердиев Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, шу жумладан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида рақамли инфратузилма, IT-индустрия, электрон ҳукумат, IT-таълимни ривожлантиришда эришилган натижалар ва келгуси режалар ҳамда ушбу йўналишларда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан нутқ сўзлади.
 
Йиғилиш давомида Ташкилот доирасидаги Электрон ҳукумат ҳамда Рақамли инфратузилма ва “ақлли шаҳар” ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган масалалар кўриб чиқилди.
 
Жумладан, кун тартибида Туркий давлатлар ташкилоти аъзо давлатлари ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш умумий тизимини яратиш, Ташкилотнинг Рақамли инновация каталогини яратиш лойиҳасини амалга ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться