Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Бу менинг Конституциям» портали ишга туширилди

2022-05-27 | Жамият

Ўзбекистонда Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ва фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси, Meningkonstitutsiyam.uz портали, Telegram-бот ва колл-марказ ишга туширилди

Конституциявий комиссия  матбуот хизмати маълумотига, порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади. Юборилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқдан ўтгани муҳокама учун эълон қилинади.

Шунингдек, таклифларни Telegram орқали meningkonstitutsiyam bot боти кўмагида, шунингдек, 1344 рақамига телефон қилиш орқали ҳам юбориш мумкин.

Telegram-бот ва колл-марказ орқали юборилган таклифлар порталда эълон қилинмайди, лекин таклифлар статистикасига қўшилади.

Қуйидаги таклифлар инобатга олинмайди ва кўриб чиқилмайди:

-Конституцион ишчи гуруҳи ваколатларига кирмайдиган;

-шахсий эҳтиёж ёки шикоятдан иборат бўлган;

-туҳмат ёки бўҳтондан иборат бўлган;

-жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга доир фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги;

-Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;

-мавжуд конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъватлар;

-жамиятнинг ахлоқий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;

-уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, элатлараро, ирқий, диний адоват, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;

-террорчилик ҳаракатларини содир этишга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилишга доир.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться