Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори билан ИТ таълимни ривожлантириш ва ушбу университетнинг янги ахборот технологиялари факультетини очиш масалалари муҳакома қилинди
Бугун, 26 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори Хан Жонг Сок билан учрашув ўтказди.
Учрашувда таълим, АКТ соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикрлар алмашилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Пучон Университет фаолиятини янада кенгайтириш ва уни ривожлантириш, шу билан бир қаторда, ушбу университетнинг янги ахборот технологиялари факультетини очиш масалалари муҳакома қилинди
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
IT кадрларни тайёрлашда кореялик мутахассисларни жалб этиш, Ўзбекистонда IT аутсорсинг йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги