Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

2022-05-24 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил бошидан фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар суръати ошгани мамнуният билан қайд этилди. Март ойи охирида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда апрель ойида Ўзбекистон пойтахтида янги минтақавий форматда ташкил этилган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

Саноат кооперацияси бўйича устувор лойиҳалар давом эттирилмоқда. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошди.

Гуманитар ҳамкорликка доир, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари ишбилармон доиралар ўртасидаги кооперация алоқаларини чуқурлаштириш ва ҳудудлараро алоқаларнинг катта салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.

Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Икки мамлакат Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқлик, ишонч ва дўстоналик руҳида ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться