2022 йил 25 май куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10 давраси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов раҳбарлик қилади.
Маслаҳатлашувлар кун тартиби Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга оид масалалар муҳокамасини қамраб олади.
Тадбир давомида олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, устувор соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилади.
Қоҳирага ташриф доирасида Миср манфаатдор вазирлик ва идораларида қатор музокаралар ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги