Хоразм вилояти IT-парк филиалида “Роботлар жанги”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – мактаб ўқувчиларининг илмий-техникавий йўналишда ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва эрта касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш, шунингдек, илмий-техникавий ижод ва робототехникани оммалаштиришдан иборат.
Иштирокчиларнинг умумий сони 24 кишини ташкил этди. Улар қаторида “Баркамол авлод” маркази тарбияланувчилари ва бошқа робототехника ишқибозлари бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, робототехника бугунги кунда фаол ривожланмоқда. У боланинг ҳаракатчанлигини, эътиборини ривожлантириш, кўрсатмаларга риоя қилиш ва натижаларга эришиш қобилиятини шакллантиради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги